Қишлоқ ва сув хўжалигидаги вазифалар муҳокама қилинди
2026-03-07 08:30:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими О.Яқубов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, туман прокурори ўринбосари Ф.Мамадалиев раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги масъуллари ҳамда ҳудудларидаги пахта-ғалла фермер хўжаликлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда, ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни жадаллаштириш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, қўшимча маҳаллий ўғитлар чиқариш, 2026-йил ҳосили учун ғалла экиш мавсуми олдидан ер майдонларини тайёрлаш, уруғ, минерал ўғитлар захирасини жамғариш, статистик ҳисоботларини ўз вақтида топшириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар муҳокама қилиниб, ҳудуд раҳбарлари ва масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Масъулларга агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар белгилаб берилди.








