Қишлоқ ва сув хўжалигидаги вазифалар муҳокама қилинди
2026-02-25 08:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими О.Яқубов раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалиги масъуллари ҳамда 1-сектор (Хуфар, Г.Хидиров, И.Диёров) ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида кунлик штаб йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар муҳокама қилиниб, ҳудуд раҳбарлари ва масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Хусусан, масъулларга ғалла майдонларга гербицид ва фунгицидлар билан ишлов бериш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, маҳаллий ўғит чиқариш, шарбат усулида суғориш, дала четларига янги кўчатлар экиш ҳамда шудгорланган ерларни лазерли текислаш, чигит экишга тайёрлаш юзасидан тегишли топшириқлар белгилаб берилди.








