Cариосиё туманида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнлари муҳокама қилинди
2026-02-25 08:30:00 / Янгиликлар

Сариосиё туманида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг иккинчи босқичи изчил давом этмоқда. Шу муносабат билан туман ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда мазкур муҳим жараённинг амалга оширилиш ҳолати, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Унда Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Хазратқулов, Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи Т.Маматмуродов, туман статистика бўлими бошлиғи О.Қосимов, тегишли масъуллар ҳамда алоқадор “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда асосий эътибор ҳали рўйхатдан ўтмаган хонадонларни тўлиқ қамраб олиш масаласига қаратилди. Мутасаддиларга уйма-уй юриб рўйхатга олиш ишларини янада жадаллаштириш, жараёнда ҳар бир фуқаронинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.








