“Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи”
2026-02-23 13:00:00 / Эълон

Президентимиз топшириқлари ижроси доирасида, муборак Рамазон ойи муносабати билан Сариосиё тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган "Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилган.
Ярмаркада аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда сотилмоқда. Маҳсулотлар етарли миқдорда захира қилиниб, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус омборхоналарда сақланиши йўлга қўйилган.
Фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни мазкур ярмарка орқали бозор нархларига нисбатан ўртача 10–15 фоиз арзон нархларда харид қилиш имкониятига эга.
Барчангизни ушбу савдо ярмаркасига таклиф этамиз!
Манзил жойлашуви: Lokatsiyasi









