Аҳоли, таълим муассасалари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш юзасидан йиғин ўтказилди
2026-02-23 10:00:00 / Тадбирлар

Сариосиё туманида аҳоли, таълим муассасалари ҳамда ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш, баҳор мавсумида юзага келиши эҳтимоли бўлган хавф-хатарларнинг олдини олишга қаратилган йиғин ўтказилди.
Тадбир туман ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Одилжон Яқубов раҳбарлигида ташкил этилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ФВДҚТ куч ва воситалари, таълим тизими масъуллари, “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди.
Амалий тайёргарлик доирасида махсус техника ва қутқарув воситалари намойиш этилди. Йиғинда баҳор ойларида сел ва сув тошқинлари хавфини камайтириш, ҳудудларда профилактик тадбирларни кучайтириш, таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мутасаддиларга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда тезкор ва мувофиқлашган ҳаракат қилиш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.
Шунингдек, таълим тизимида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, шаффофликни таъминлаш ва коррупциявий ҳолатларга қарши муросасиз курашиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.









