“Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи”
2026-02-21 16:30:00 / Тадбирлар

Давлатимиз раҳбари топшириқлари ижроси доирасида, муборак Рамазон ойи муносабати билан Сариосиё тумани ҳудудидаги деҳқон (озиқ-овқат) бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилган.
Бугун туман ҳокими Одилжон Яқубов мазкур бозорда ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка фаолияти билан яқиндан танишди.
Хусусан, Рамазон ойи муносабати билан ярмарка ишини янада жадаллаштириш, аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор ва мақбул нархларда етказиб беришни таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, савдо жараёнларини тартибли ташкил этиш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Мазкур ярмаркада арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин.









