ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
2026-02-21 08:00:00 / Эълон

Сариосиё тумани Кончилар маҳалласида жойлашган 35/10 кВ ли Тоқчиён нимстансиясидаги Ф-3 10 кВли мойли ўчиргичда носозлик юзага келганлиги сабабли туманнинг:
📌 Лутфкор маҳалласи (Янги Ўзбекистон массиви);
📌 Меҳр-шафқат маҳалласи;
📌 Шаҳриобод маҳалласи;
📌 Шабнам маҳалласи (бир қисми);
📌 Теракзор маҳалласи;
📌 Халқобод маҳалласи;
📌 Ёқутли боғ маҳалласи (бир қисми);
📌 Янгиҳаёт маҳаллаларида вақтинчалик электр энергиясида узилишлар юзага келганлиги ҳамда айни вақтда Магистрал электр тармоқлари корхонаси ва Сариосиё ТЕТ ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги, шунингдек таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланиши ҳақида маълум қилинади.
⚡️ Келтирилган ноқулайликлар учун Сариосиё ТЕТ маъмурияти узр сўрайди.
