“Китоблар карвони” Сариосиё туманида
2026-02-21 14:00:00 / Ижтимоий соҳа

"Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичида иштирок этган 10 нафар фаол китобхонни тақдирлаш маросими Сариосиё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров ҳамда туман ММТБ бошлиғи Т.Ўзбеков иштирок этиб, танлов ғолибларини самимий муборакбод этди.
Хусусан, “Ёш китобхон” танловининг ҳудудий босқичида фаол иштирок этиб, сараланган Сариосиё туманидан 10 нафар ёш китобхон таҳсил олаётган умумтаълим мактабларига “Китоблар карвони” доирасида бадиий, илмий-оммабоп ҳамда соҳавий адабиётлардан иборат 6 500 нусхадан ортиқ китоблар жамланмаси етказиб берилди.
Маълумот ўрнида, Президент ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ёш китобхон" кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби автомобил билан тақдирланади.









