Қишлоқ хўжалиги соҳадаги вазифалар ижроси ўрганилди
2026-02-16 08:30:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг И.Диёров ҳудудида бўлиб, ғалла парвариши, майдонларга гербицид ва фунгицидлар билан ишлов бериш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда дала четларига тут кўчатлари экиш, боғ ораларидан самарали фойдаланиш ва саноатлашган боғлар ташкил этиш бўйича ишларининг бориши ўрганилди.
Ўрганишда, туман раҳбари қишлоқ хўжалиги ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, фермер хўжаликларига амалий ёрдамни кучайтириш, ривождан ортда қолаётган ғалла майдонларида қўшимча агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди.









