Ҳудудларга ташриф - Бўйрапушт маҳалласи
2026-02-10 14:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ҳудудлардаги ўрганишлари давомида туманнинг “Бўйрапушт” маҳалласида бўлиб, маҳалла ҳудудидаги 93-умумтаълим мактаби негизида ДХШ асосида ташкил этилгаётган боғча қурилиши ишлари ўрганилди.
Шунингдек, туман раҳбари томонидан лойиҳани такомиллаштириш ҳамда қурилиш жараёнларини белгиланган меъёр ва талаблар асосида сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, маҳалладаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, йўлбўйи ҳудудларининг шаҳарсозлик қиёфасини замонавийлаштириш, мавжуд муаммолар ва келгусидаги режалар кўздан кечирилди. Ташриф давомида “маҳалла еттилик” фаолияти ўрганилиб, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш шароитларини ошириш, муаммоларни аниқ ва манзилли ҳал этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.









