Маҳалла еттилигига кунлик топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди
2026-02-13 09:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида маҳалла еттилиги аъзолари иштирокда ЗООМ платформаси орқали йиғилиш ўтказилди. Унда, маҳалла еттилигига масъул бўлган идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларининг иккинчи босқичини маҳаллаларда самарали ташкил этиш, солиқ тушумларини таъминлаш, маҳаллаларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали-манзарали дарахт кўчатларини экиш, жумладан, маҳаллаларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга йўналтириш чораларини кўриш, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилиниб, белгиланган топшириқлар ижроси доирасида маҳаллаларда ишларни жадаллаштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Муҳокама қилинган кун тартибидаги масалалар бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.




