Сариосиё туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида “Оталар йиғилиши” бўлиб ўтди
2026-02-09 08:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар ижросини ўрганиш давомида 4-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим-тарбия жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ташриф доирасида туман раҳбари мактабда ташкил этилган “Оталар йиғилиши” да иштирок этди. Учрашув давомида оталар ва боболарга оилада фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашиш, болаларнинг таълим олишида мактаб билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, тарбия жараёнлари устидан самарали жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш масалалари юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Шунингдек, “Оталар йиғилиши”да оталарнинг фарзанд тарбияси, одоб-ахлоқи ва фарзанд келажагига бефарқ муносабатда бўлмасликлари ҳақида таъкидланди.
Бундан ташқари, умум таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларида юқори ютуқларга эришган мактаб ўқувчиларига фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.








