Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади
2026-02-06 10:05:00 / Соҳага оид нашрлар

"Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, жорий йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги кенг нишонланади.
Ҳар йили апрел ойи "Амир Темур ойлиги" деб эълон қилинади ва бунда таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда темуршунос олимлар, ёзувчи ва санъаткорлар иштирокида учрашувлар уюштирилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи 2030-йилгача мўлжалланган "йўл харитаси" тасдиқланди, жумладан:
▪️ 9–10-апрел кунлари Ислом сивилизацияси марказида "Амир Темур ва темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти" мавзусида халқаро илмий конференсия ўтказиш;
▪️ "Темур тузуклари" асарининг илмий изоҳли матнини форс, араб, хитой, инглиз, франсуз, испан ва рус тилларида чоп этиш;
▪️ "Темурийлар даврининг 100 нодир қўлёзмаси", "Темурийлар даврининг 100 нодир дурдонаси" китоб-албомларини яратиш;
▪️ Темурийлар даври манбалари электрон платформасини яратиш.
🏛 Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.
