Ҳудудларга ташриф - Янгиҳаёт маҳалласи
2026-02-05 14:00:00 / Янгиликлар

Президентимиз топшириқлари асосида ҳудудларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларга ташрифлар давомида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманда тадбиркорлар фаолияти ва яратилган иш ўринларини ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туманнинг Янгиҳаёт маҳалласига ташриф буюриб, маҳаллада фуқаро Ш.Мирзаева томонидан оила хонадонида ташкил қилинган миллий каштачилик, сўзана ва кўрпа-тўшак тикиш фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди.
Бундан ташқари, тумани раҳбари Янгиҳаёт маҳалласига ташрифи давомида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш жараёнларини, жумладан маҳаллада яшовчи фуқаро Ў.Ўзбекова хонадонида ташкил қилинган иссиқхона ҳамда чорвачилик фаолияти ҳам кўздан кечирилди.
Шунингдек, масъулларга маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий соҳаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.









