Тиббиёт соҳасидаги вазифалар ижроси ўрганилди
2026-01-13 16:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш давомида тиббиёт муассасалари фаолияти билан ҳам танишди.
Хусусан, туман ҳокими Тиббиёт бирлашмасига қарашли Янги Ўзбекистон Оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлик ҳолати билан танишди.
Ташриф давомида аҳолига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликлар профилактикаси, патронаж хизматини йўлга қўйиш, шунингдек, тиббиёт муассасасида “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш ҳолати кўриб чиқилди.






