“Янги Ўзбекистон” массивида янги турар жойлар фойдаланишга топширилди
2026-01-13 17:30:00 / Янгиликлар

Аҳолини сифатли турар жой билан таъминлаш дастури доирасида 2025-йилда Сариосиё туманида 18 та 566 хонадонли турар жойлар барпо этилиши белгиланган бўлиб, қурилиши якунланган уй-жойлар босқичма-босқич ўз эгаларига топширилмоқда.
Хусусан, бугун Лутфкор маҳалласи Янги Ўзбекситон массивида “Макро Глобал Сторй Инвест” МЧЖ томонидан барпо этилган 1 та етти қаватли турар жойдаги 42 та хонадон фойдаланишга топширилди. Янги Ўзбекситон массивида қад ростлаган ушбу уй-жойлар барча замонавий талабларга жавоб берадиган шароитлар, зарур муҳандислик коммуникациялари ва қулай инфратузилма билан таъминланган.
Тантанали очилиш маросимида, Сариосиё туман ҳокими Одилжон Яқубов иштирок этиб, янги уй-жой эгаларини самимий қутлади ҳамда янги хонадон соҳибларига эзгу тилаклар билдирди. Хусусан, бу каби лойиҳаларнинг барпо этилиши туман кўркига кўрк қўшиш билан бирга аҳолимизнинг яшаш шароитларини яхшилашини таъкидланди.
Очилиш маросимидан сўнг, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари янги барпо этилган хонадонларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Янги турар жой мажмуаси замонавий талабларга мос лойиҳалаштирилган бўлиб, инфратузилма, йўл-йўлаклар, болалар майдончалари ва яшил ҳудудлар билан таъминланган. Мазкур лойиҳа аҳоли турмуш даражасини ошириш, уй-жой билан таъминлаш борасидаги изчил ислоҳотларнинг амалий натижасидир.








