Штаб фаолияти: аҳоли мурожаатлари ижроси ва коммунал хизматлар ҳолати муҳокама қилинди
2026-01-13 17:00:00 / Қурилиш масалалари

Куз-қиш мавсумини беталафот ва барқарор ўтказиш, аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Сариосиё тумани ҳокимлигида туну-кун ишловчи махсус штаб фаолият юритмоқда.
Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида навбатдаги Штаб йиғилиши ўтказилди. Унда аҳоли мурожаатларининг ижроси, коммунал хизматлар кўрсатилиши, жумладан электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминоти борасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Масъул идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланиб, соҳада ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар мавжудлиги қайд этилди. Уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар ва амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, туман Штаби фаолиятини янада жадаллаштириш, кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитларида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни тезкор равишда масъулларга йўналтириш, коммунал тармоқларда ташкил этилган махсус бригадалар орқали муаммоларни манзилли ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
❗️Коммунал хизматлар ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларни қуйидаги алоқа рақамлари орқали Штаб аъзоларига етказишингиз мумкин:
☎️ Телефон: +99876-487-63-26 (24 соат)







