Сариосиё туманда “Яшил макон” яратиш ишлари қизғин давом этмоқда
2026-01-12 08:30:00 / Яшил макон

Сариосиё туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамиша баҳор ва бошқа манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
▫️Хусусан, бугун Сариосиё туман ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг М 41 автомобил йўли ҳамда "Янги Ўзбекистон" массиви бўйлаб “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ер тайёрлаш, шунингдек дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини кўздан кечирди.
🌿 Ободонлаштириш ишлари доирасида М 41 автомобил йўли ҳамда "Янги Ўзбекистон" массиви йўл четларидаги майдонларда Ҳамиша баҳор ҳамда бошқа манзарали дарахт ва бута кўчатлар экилиб, доимий равишда ҳар бир кўчатни суғориш, парваришлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.









