Сариосиё туманда “Яшил макон” яратиш ишлари қизғин давом этмоқда
2026-01-09 10:10:00 / Яшил макон
#яшил_макон

📍Айни вақтда, Сариосиё тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг М 41 автомобил йўли ҳамда "Янги Ўзбекистон" массиви бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамиша баҳор ва бошқа манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
🌿 Ушбу кўчатлар чанг-тўзонни ушлаб қолиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва аҳоли учун соғлом экологик муҳит яратишга хизмат қилади.






