“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
2026-01-05 09:00:00 / Эълон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025-йилнинг 26-декабр куни ўз Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлаган эди.
Шунга кўра, сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди ва uzbekistan2030.uz ҳамда regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат аҳоли фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Қадрли юртдошлар!
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг. Савол ва таклифларингизни (71) 239-49-38, (71) 239-49-44 рақамли колл-маркази орқали билдиришингиз ёки info@asr.gov.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.
