Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркаси фаолияти кўздан кечирилди
2025-12-31 13:00:00 / Янгиликлар

Янги йил байрами муносабати билан туманидаги “Сариосиё деҳқон(озиқ-овқат) бозори” МЧЖда анъанавий янги йил савдо ярмаркаси давом этмоқда. Ярмаркада аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда байрам дастурхони учун керакли неъматлар қулай нархларда таклиф этилмоқда.
Унда савдо жараёнларининг тартибли ва хавфсиз олиб борилиши, шунингдек, сифатли маҳсулотларнинг барқарор ва мақбул нархларда сотилиши устидан доимий назорат ўрнатилган.
Бугун, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов томонидан Сариосиё деҳқон(озиқ-овқат) бозорида ташкил этилган байрам ярмаркаси фаолияти кўздан кечирилди.
Туман раҳбари бозорда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларни етарли миқдорда ва арзон нархларда сотилишини таъминлаш, асосий эътиборни эса байрам дастурхони учун зарур бўлган барча турдаги маҳсулотлар бўлишига қаратиш бўйича топшириқлар берди.







