Сарҳисоб: 2025-йилда эришилган натижалар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама этилмоқда
2025-12-25 14:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ҳудуддаги мактаб раҳбарларининг 2025-йил давомида эришган натижалари ва келгусидаги истиқболли режаларига оид тақдимотлари таҳлил этилмоқда. Бунда мактаб директорлари томонидан таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар, ўқувчилар ютуқлари, ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда келгуси йил учун белгиланган режа ва ташаббуслар батафсил ёритилди.
Бўлим бошлиғи тақдимотларни диққат билан кўздан кечириб, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, замонавий педагогик ёндашувларни жорий этиш ҳамда ўқувчиларнинг билим кўрсаткичларини янада яхшилаш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.
Сариосиё туманида ушбу ташаббус доирасида мактаблар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилди. Мазкур учрашувлар орқали раҳбарлар ўртасида тажриба алмашиш, янги ғояларни муҳокама қилиш ва таълим жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қиладиган муҳит яратилди.





