Қишлоқ ва сув хўжалигидаги вазифалар ижроси ўрганилди
2025-12-24 08:30:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги
Сариосиёлик миришкорлар қишки тиним давридан унумли фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспорт воситаларини сақловга қўйиш, келгуси мавсумга тайёрлаш мақсадида таъмирлаш, шунингдек, суғориш тармоқларини бетонлаш, ғаллазорларни парваришлаш ҳамда ер майдонларини маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш ишларини давом эттирмоқда.
Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туман Дон қабул қилиш масканида бўлиб, қишлоқ хўжалиги техникалари, трактор ва агрегатларни сақловга қабул қилиш ҳамда мавсумга тайёрлаш ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, бу борадаги ишларни жадаллаштириш масалалари, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.
Масъулларга техникаларнинг тўлиқ шайлигини таъминлаш ва мавсумга сифатли тайёргарлик кўриш бўйича зарур вазифалар белгилаб берди.
