Сариосиёда махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди
2025-12-23 08:05:00 / Тадбирлар

Сариосиёд туман Фавқулодда вазиятлар қуйи тизимлари томонидан туманнинг Янги ҳаёт маҳалласи “Шахтёр” ўйингоҳида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот мобайнида ўқув машқи (ФВДқТ)га кирувчи бошқарув органли ва кучларини “Фавқулодда вазиятлар” режимига ўтказиш ҳамда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмас ишларни олиб боришни ўз ичига олган бир неча босқичларда ўтказилди.
Махсус-тактик ўқув машғулотига туман ФВДқТ хизматларидан 25 нафар шахсий таркиб, 7 та махсус техникалари жалб этилди.
Ўқув машғулотининг асосий мақсади этиб содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда тузилмаларнинг тайёргарлигини ҳамда ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ошириш ҳисобланади.






