Ҳокимлик соати: Белгилаб берилган топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди
2025-12-23 09:00:00 / Мажлислар

Сариосиё тумани бўйича соҳалар кесимида кунлик кўрсаткичлар бажарилиши таҳлили йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир тармоқда амалга оширилган ишлар натижалари жамланиб, масъуллар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари аниқланиб борилмоқда.
Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди. Унда ижро интизоми, КПИ кўрсаткичлари, ташрифларда белгилаб берилган топшириқлар ва мурожаатлар ижроси, буджет тушумлари, коммунал толовлар ҳамда кунлик кўрсаткичлар, арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти самарали ташкил этиш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан ҳудудлар ва соҳалар кесимида масъулларнинг ахборотлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.






