Сариосиёда вояга етмаган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
2025-12-18 10:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё туманидаги вояга етмаган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Унда, туман ҳокими О.Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, туман Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қосимов, туман болалар масалалари бўйича туман комиссияси аъзолари ва бошқа масъуллар ҳамда вояга етмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Учрашувда, ёшлар ва ота-оналарининг ҳар бири билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг таълим олишлари, дарсдан бўш вақтларда тайёрлов тўгаракларга қатнашиши, соғлигини яхшилаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, тадбир якунида туман мутасаддилари томонидан вояга етмаган ёшларга Ўзбек ёзувчилари ва хорижий муаллифларнинг асарлари ўрин олган китоблар жамланмаси топширилди.









