Қишлоқ ва сув хўжалигидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди
2025-12-19 09:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё дон қабул қилиш масканида туман ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, туман Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қосимов раҳбарлигида туманнинг Г.Хидиров, И.Диёров, Бобур ва Дашнобод ҳудудларидаги пахта-ғалла фермер хўжаликлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Туман мутасаддилари томонидан соҳада амалга оширилиши лозим бўлган муҳим масалалар муҳокама қилиниб, масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Хусусан, учрашувда ғалла майдонларга маҳаллий ўғит жамғариш ва шарбат усулида суғориш жараёнларини сифатли ташкил этиш, ички суғориш тармоқларини бетонлаш ишларини жадаллаштириш, дала маданиятини шакллантириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ва топшириқлар берди.
Шунингдек, соҳада белгиланган ишларни сифатли ва муддатида амалга ошириш бўйича масъулларга вазифа юкланди ҳамда агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан тизимли иш олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.







