Ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишлари ўрганилди
2025-12-19 11:00:00 / Ижтимоий соҳа
Юртимиз тараққиётининг устувор мақсадларидан бири — замонавий билим ва касб эгалари бўлган ёшларни тарбиялашдир. Президентимизнинг “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда ёшлар учун муносиб таълим шароитлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда, бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тумандаги Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ташриф буюриб, таълим муассасасида ўқувчи-ёшларнинг замонавий билим эгаллашлари учун яратилган шароитлар, таълим жараёнларининг ташкил этилиши, талабалар турар-жойлари ва ўқув лаборатория хоналари кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, туман раҳбари Сариосиё тумандаги 1- ва 2-сон политехникумларда бўлиб, ёшларнинг замонавий билим эгаллашлари учун яратилган шароитлар, ўқув устахоналари ҳолати ҳамда политехникумларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ҳолати кўздан кечирилди.
Туман раҳбари томонидан, ёшларнинг касбий кўникмаларини оширишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, масъулларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, тизимли ёндашувларни жорий этиш ва амалий натижадорликни ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
