“Био-Тех-Эко” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишилди
2025-12-15 14:00:00 / Қурилиш масалалари

Президентимизнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқларига мувофиқ, ҳудудларда санитар тозаликни таъминлаш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида чиқариш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу орқали маҳаллаларда қамров даражаси оширилмоқда.
Бугун, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тумандаги “Био-Тех-Эко” МЧЖга ташриф буюриб, корхона фаолияти, ходимларга яратилган шароитлар ва иш жараёнларининг бориши билан танишди.
Хусусан, маҳаллалар кесимида ундирув ишлари, кунлик тушумлар ҳамда кўча ва хонадонлар атрофини тозалаш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ва келгусидаги режалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Туман раҳбари тозалик ва озодалик ишларини мунтазам ва тизимли йўлга қўйиш, доимий фаолият юритадиган махсус бригадаларни жалб этиш, кўп қаватли уйлар, ижтимоий обектлар ҳамда аҳоли яшайдиган ҳудудларда озодаликни таъминлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.









