Саноат корхоналари фаолияти кўздан кечирилди
2025-12-10 16:20:00 / Қурилиш масалалари

Сариосиё туманидаги саноат корхоналари фаолияти ўрганиш ишлари давом этмоқда
Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, туман Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қосимов ҳамда алоқадор масъуллар билан биргаликда тумандаги “Сариосиё-Гулистон-Транс” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.
Хусусан, ўрганиш давомида корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, ишчи-ходимларга яратилган шароити, маҳсулот сифати ва имкониятлари кўздан кечирилди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад - тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш орқали туман иқтисодиётини янада ривожлантиришдан иборатдир.









