Тиббиёт соҳасидаги вазифалар ижроси ўрганилди
2025-11-28 09:40:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов Шарғун шаҳрида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш давомида тиббиёт муассасалари фаолияти билан ҳам танишди.
Хусусан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Шарғун ҳудудий бўлимида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлик ҳолати билан танишди.
Ташриф давомида аҳолига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликлар профилактикаси, патронаж хизматини йўлга қўйиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларида “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш ҳолати кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, туман ҳокими Шарғун шаҳридаги вилоят ихтисослаштирилган мажбурий даволаш наркология шифохонасига ташриф буюриб, шифокорлар ва ҳамширалар билан суҳбат қилиниб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликлар профилактикасини кучайтириш ҳамда тиббий хизмат сифатини янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.






