Ҳудудларга ташриф – Г.Хидиров ва Дашнобод ҳудудлари
2025-11-21 16:30:00 / Янгиликлар

Ҳудудларга ташриф – Г.Хидиров ҳудуди
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳсулот етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчи субектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Бугун, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш манбаи бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида туманда мева-сабзавот етиштирувчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субектларига ташриф буюрди.
Дастлаб, туман раҳбари лимон етиштириш ҳамда уларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи “Уз-Агро-Лидер” МЧЖ фаолиятини кўздан кечириб, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш борасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар масъулларга юклатилди.
Шундан сўнг, ҳудуддаги “Хондамир Миришкор” мева-сабзавотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонаси фаолияти билан танишиб, масъулларга тадбиркорлар ва экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳудудларга ташриф – Дашнобод ҳудуди
Замонавий иқтисодиёт ривожи ҳудуднинг тадбиркорлик муҳити, инвестициявий жозибадорлиги ва экспорт салоҳиятига боғлиқ. Бу омиллар аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Хусусан, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ҳудудларга ташрифини давом эттириб, туманнинг Дашнобод ҳудудидаги кўп тармоқли мева-сабзавот етиштириш ҳамда уларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи “Абдуғаффор Абдураҳмон Давр” МЧЖ ҳамда “Абдусалом Зайниддин” фермер хўжалиги фаолиятлари кўздан кечирилди.
Ташриф давомида, туман раҳбари томонидан иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёз ва имкониятлар, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, соҳа вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, соҳани янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди









