Миллий либослар – миллий қадриятлар ифодаси
2025-11-21 10:00:00 / Фотожамланма

Сариосиё туманидаги барча умумтаълим мактабида “Миллий либослар куни” кенг нишонланмоқда.
Миллий либослар — бу шунчаки кийим эмас, балки халқимизнинг бой тарихи, ўзига хос диди ва меҳр-муҳаббатини ўзида мужассам этган бебаҳо меросдир.
Ҳар бир нақшида аждодларимиз руҳи, ҳар бир тикувида эса миллий қадриятларимизнинг илиқлиги сезилади. Миллий либослар орқали биз ўзлигимизни, маданиятимизни ва миллий ғуруримизни ифода этамиз.
Бу либослар авлодларни боғловчи маънавий кўприк бўлиб, ёш авлодга миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва уларни замонавий ҳаёт билан уйғунлаштириш зарурлигини эслатади.









