“Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш ишлари ўрганилди
2025-11-19 14:50:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қарорлари асосида йўл инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа обектлари ҳамда кўп қаватли турар жой массивларини барпо этишга доир йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугун, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг “Янги Ўзбекистон” массивидаги турар-жойлар, Эко-бозор қурилиши ишлари ҳамда “Зарбдор тажрибаси” асосида 24/7 режимда ишлайдиган “Ёшлар ва туризм” кўчаси лойиҳасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шунингдек, туман раҳбари томонидан “Янги Ўзбекистон” массивидаги 2025-йилда фойдаланишга топширилиши лозим бўлган кўп қаватли уй-жойларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳам ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, муддатлари келишиб олинди.









