Сариосиё туманида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” танлови маҳаллалар ўртасида давом этмоқда.
2025-11-15 09:00:00 / Ижтимоий соҳа

Юртимизда кенг кўламда бошланган мазкур танлов доирасида Сариосиё туманининг “Шабнам” ва “Шаҳриобод” маҳаллаларида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Маҳаллалар уюшмаси Сариосиё туман бўлими бошлиғи С.Шералиев иштирок этиб, танловнинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Ушбу ташаббус маҳаллаларни янада обод ва гўзал, хонадонларни озода, кўчаларни эса тартибли қилиш, фуқароларда бунёдкорлик ва меҳр-оқибат руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Тадбир давомида маҳалла аҳолиси, ёшлар ва фаоллар томонидан ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, намунали хонадонлар ва озода кўчалар кўздан кечирилди.
Маҳалла босқичида ғолиб деб топилган хонадон ва кўчалар танловнинг кейинги босқичида иштирок этади.



