Сариосиёда саноат корхонаси фаолияти билан танишилди
2025-11-12 08:30:00 / Қурилиш масалалари

Сурхондарё вилояти ҳудудларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали янги саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ҳамда ишга тушириш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сариосиё туманида "Ҳуази Инвестмент Cо. Лтд" масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 36 миллиард сўм, шундан 20 миллиард сўми хорижий инвестиция ҳиссасига тўғри келадиган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманига ташрифи чоғида мазкур корхона фаолияти билан танишди. Йиллик қуввати 60 миллион дона маҳсулот бўлган корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. Хорижлик инвесторлар билан суҳбат чоғида лойиҳани кенгайтириш ва янги ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.





