Ҳудудларга ташриф - Лутфкор маҳалласи
2025-11-08 09:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг “Янги Ўзбекистон” массивига ташрифини давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 103-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбиркор Д.Сатторованинг Тикувчилик цехидаги иш фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди.
Хусусан, туман раҳбари “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилган кутубхонага ташриф буюриб, кутубхона фаолияти ва янги бадиий адабиётлар, ИТ, электрон китоблар ҳамда яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳоли учун қулай ва замонавий шароитлар яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.









