Сариосиё туманида 2026-йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
2025-11-07 08:30:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё туман ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда туманнинг “Г.Хидиров ” ва “Тоқчиён” ҳудудларида ғалла уруғларини экиш ишлари ижросини ўрганди.
Ташриф давомида ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилларидан бири - уруғларни ўз вақтида экиш ва уларнинг тўлиқ униб чиқишини таъминлаш эканлиги таъкидланди. Шу муносабат билан жойлардаги мутасаддиларга ишларни тизимли ва сифатли ташкил этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежамкорликни таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, экин майдонларида агротехника тадбирларига қатъий риоя этиш, фермер хўжаликлари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.








