Риштон тумани делегацияси Хитойнинг Гуанжоу вилоятида
2025-08-04 10:45:00 / Янгиликлар
Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Гуанжоу вилоятида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Гуанжоу вилоятида хизмат сафари билан бўлиб турибди.
Ташрифнинг биринчи куни самарали фаолиятлар билан бошланди. Дастлаб делегация аъзолари Гуанжоу вилоятидаги парфюмерия ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар. Учрашувда мазкур соҳадаги илғор тажрибалар ва замонавий технологиялар ўрганилиб, Риштон туманида парфюмерия ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, “Мингян” МЧЖ раҳбари Синглай жаноблари билан учрашув ўтказилиб, ўзаро ҳамкорликнинг йўналишлари ва келгусида амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар юзасидан келишувга эришилди.


