Хотин-қизлар муаммоларини самарали ҳал этиш юзасидан семинар ўтказилди
2025-04-14 09:45:00 / Янгиликлар

Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари ходимлари иштирок этишди.
Семинарни Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходими Д.Эрматов очиб берди.
Шунингдек, семинарда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари О.Мусурмонова, Ички ишлар вазирлигидан Ж.Ураков, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Ф.Тахирова, Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан А.Маҳмудова, Давлат мулкини бошқариш агентлигидан Х.Рашидов, "Ҳунарманд" уюшмасидан И.Садуллаев томонидан тегишли мавзуларда тақдимотлар қилинди.
Семинар якунида соҳага доир масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, бир гуруҳ хотин-қизлар фаоллари тақдирланишди.
