ТАДБИРКОР МУАММОСИ — ЭъТИБОР МАРКАЗИДА
2026-11-23 14:40:00 / Янгиликлар

Рıштон туманида тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганиш, бизнес фаолиятида юзага келаётган муаммоларга амалий ечим топиш мақсадида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.
Унда Бизнес-омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят адлия бошқармаси ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси масъуллари ҳамда Рıштон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобожон Иброҳıмов иштирок этди.
Қабул давомида тадбиркорларнинг кредит ва молиялаштириш, ҳуқуқий масалалар ҳамда тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммолари тингланди. Билдирилган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бундай қабуллар тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ечим топишга хизмат қилади.




