РИШТОН ТУМАНИДА МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-11-19 08:25:00 / Янгиликлар

Риштон тумани ҳокимлигида Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «маҳалла еттилиги» томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ва самарали кўриб чиқиш, фуқаролар томонидан кўтарилаётган муаммоларга амалий ечим топиш, шунингдек, маҳалла масъулларининг масъулияти ва ижро интизомини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, «маҳалла еттилиги» фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан келгусидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.



