РИШТОН ТУМАНИДА «ЙИЛ АЁЛИ» КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-11-18 17:25:00 / Янгиликлар

🌷 Риштон туманида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада ошириш, уларнинг иқтидори, салоҳияти ва ташаббускорлигини намоён этиш, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган фаол аёлларни рағбатлантириш мақсадида «Йил аёли» кўрик-танлови бўлиб ўтди.
🤝 Мазкур кўрик-танловда тумандаги турли соҳа вакиллари, тадбиркорлар, ҳунармандлар, таълим, тиббиёт, маданият, илм-фан ва жамоатчилик йўналишларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этдилар.
✨ Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг кўп йиллик меҳнат фаолияти, эришган ютуқлари, жамият ҳаётидаги фаоллиги, оила ва фарзанд тарбиясидаги ибратли жиҳатлари, шунингдек, амалга оширган ташаббус ва лойиҳалари билан таништирдилар.
👏 Айниқса, ўз касбига садоқати, тадбиркорлик фаолияти, ижтимоий ташаббуслари ҳамда ёш авлод тарбиясига қўшаётган ҳиссаси билан бошқаларга ўрнак бўлаётган хотин-қизларнинг чиқишлари танловга алоҳида мазмун бағишлади.
🏆 Тадбир якунида танлов ғолиблари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар, фаол иштирокчилар эса муносиб тақдирландилар.
🌺 Зеро, ҳар бир соҳада билим ва тажрибаси, фидойилиги ва ташаббускорлиги билан юксак натижаларга эришаётган аёллар — жамиятимиз тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолотига муносиб ҳисса қўшаётган кучдир!



