📌 ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ — УСТУВОР ВАЗИФА
2026-11-18 16:15:00 / Янгиликлар

Риштон тумани Халқ қабулхонаси бўлимида туман ҳокими, Халқ қабулхонаси масъуллари ҳамда туман идора ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
🤝 Қабул давомида мурожаат билан келган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари атрофлича тингланди.
✍️ Таъкидланганидек:
«Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири туради. Шу боис ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиш — бизнинг асосий вазифамиздир».
✅ Қабул жараёнида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари эса амалдаги қонунчилик асосида кўриб чиқилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.
📣 Халқ билан очиқ мулоқот — муаммолар ечимининг энг муҳим омилидир.






