🏆 РИШТОНДА СПОРТЧИ ЁШЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
2026-11-12 17:25:00 / Янгиликлар

#Бугун_ёшлар_куни
Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланиб, ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Риштон тумани ҳокимлигида спортчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажимитдинов, туман ДСИ бошлиғи Саидахон Нурматова, масъул раҳбарлар, спорт мактаби мураббийлари ҳамда ёш спортчилар иштирок этди.
🤝 Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Спорт соҳасидаги ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
🥇 Тадбирда спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ёшларнинг ютуқлари эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
🥈 Хусусан, Президент Олимпиадасида таеквондо WТ (Wорлд Таекwондо) йўналиши бўйича совриндор бўлган Шаҳло Адҳамова алоҳида эътироф этилиб, муносиб тақдирланди.
🌟 Бундай учрашувлар ёш спортчиларни янги марралар сари руҳлантириш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш ва келажакдаги ғалабаларига замин яратишда муҳим аҳамият касб этади.









