РИШТОНДА “ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ
2026-11-02 22:50:00 / Янгиликлар

Риштон туманида 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби, шунингдек, ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар соҳа ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этиб, уларнинг жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилиш борасидаги масъулиятли ва шарафли хизматларини алоҳида эътироф этдилар.
Таъкидланганидек, юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари ходимларининг ўрни беқиёсдир.
Тантанали тадбир давомида хушовоз хонандалар ижросида куй-қўшиқлар янграб, байрамона концерт дастури намойиш этилди. Дилга яқин куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Байрам тадбири соҳа вакилларига билдирилган самимий тилаклар, эзгу истаклар ва кўтаринки руҳда якунланди.







