РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-10-21 10:40:00 / Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда Риштон тумани Учариқ МФЙ Баҳор кўчасининг ҳолати юзасидан эълон қилинган видеомурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Учариқ МФЙ ҳудудидан бошланиб, бир нечта маҳаллаларни ўзаро боғловчи мазкур катта ҳалқа йўлини асфальтлаш ишлари тегишли дастур асосида бошланган.
Айни вақтда йўлнинг Дашт Тегирмон МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўлни асфальтлаш ишлари белгиланган дастур доирасида амалга оширилаётганини маълум қиламиз.
