ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-10-16 17:25:00 / Янгиликлар

🤝 Риштон тумани ҳокимлигида туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рўзалиев ҳамда Хитойнинг “ЗҲОНГЯЛУГАНГ ЧАНЕЮАН” МЧЖ ХК корхонаси раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
📌 Учрашувда хитойлик инвесторлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
📊 Музокаралар якунида хитойлик инвесторлар биринчи босқичда 6,5 гектар ер майдонини ўзлаштириш ҳамда ушбу ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича икки кун муддатда ўз таклифларини тақдим этишларини билдирдилар.
✅ Тақдим этиладиган лойиҳалар асосида ер майдонини белгиланган тартибда ауцион савдоларига чиқариш масаласи юзасидан келишувга эришилди.
🌐 Хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини ошириш йўлидаги ишлар давом этмоқда.




