ЁШЛАР ОРАСИДА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-08 13:30:00 / Янгиликлар

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида ҳамда Ёшлар куни муносабати билан Риштон тумани 1-сон техникумида ёшлар иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.
🔷 Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, тегишли ташкилот ва идоралар ходимлари ҳамда техникум ёшлари қатнашди.
🧠 Учрашув давомида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг инсон саломатлиги, руҳий ҳолати ва келажагига салбий таъсири ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
⚖️ Шунингдек, ёшларни зарарли иллатлардан асраш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
💪 Мутасаддилар ёшларни гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўринишидан огоҳ бўлишга, соғлом ҳаёт тарзини танлашга ҳамда бундай иллатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга чақирдилар.
🌱 Соғлом авлод — соғлом жамият пойдевори!









