МИЛЛИЙЛИК — МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ КЎЗГУСИ!
2026-10-09 13:25:00 / Янгиликлар

Миллийлик — бу халқимизнинг ўзлиги, тарихи, бой маданияти, урф-одат ва анъаналарида мужассам бўлган бебаҳо маънавий меросдир. ✨
Аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, уларни ёш авлод қалбига сингдириш ҳамда келажак авлодларга безавол етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
🏺 Миллий ҳунармандчилигимиз, бетакрор кулолчилигимиз, миллий либосларимиз, куй-қўшиқларимиз ва она тилимиз — халқимизнинг ўзига хослигини намоён этувчи бебаҳо бойликлардир.
🌿 Миллий қадриятларимизни эъзозлаш — ўзлигимизни англаш, тарихимизни қадрлаш ва келажагимизни мустаҳкамлаш демакдир!
🇺🇿 Миллийлигимиз — фахримиз, қадриятларимиз — маънавий бойлигимиз!




